2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Касаба уюшмаси
“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастури доирасида “Тошкент шаҳар МЭТ” филиали ходимлари дам олиш ҳудудларида хордиқ чиқариб қайтишди
  • 23.07.2025
  • 33

Дастурнинг асосий мақсади ходимларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш, жамоа ўртасида ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ва маҳаллий туризмни ривожлантиришга ҳисса қўшишдан иборат.

Саёҳат давомида табиат қўйнидаги сайрлар, спорт мусобақалари ва маданий дам олиш тадбирлари ташкил этилди. Бўстонлиқ туманидаги тоғларининг соф ҳавоси, кўкаламзор мевали боғлари ва шифобахш шаршаралари ходимларни чинакам таскин ва руҳий ором билан таъминлади.

 “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” ташаббуси ходимлар ўртасида ижобий муҳит яратиш билан бирга, юртимизнинг бетакрор табиати, тарихий ва сайёҳлик салоҳиятини янада кенг тарғиб этишга хизмат қилмоқда.

 “Тошкент шаҳар МЭТ” филиали касаба уюшмаси қўмитаси

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati