2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ: Юқори кучланишли электр тармоқларида профилактика ишлари давом этмоқда
  • 24.07.2025
  • 39

⚡️ 220 кВ кучланишли Л-С-Х-2 электр узатиш ҳаво тармоғи бўйлаб жойлашган таянч устунларининг остки қисмларини қумдан тозалаш ишлари олиб борилди. Қум босиб қолган таянч устунлақрининг остки қисми мутахассислар томонидан тозаланиб, линия барқарорлиги ва хавфсизлиги янада мустаҳкамланди.

Шу билан бирга, линияларнинг қушлар қўнишига қарши мосламалар ҳолати таъмирланиб, янги мосламалар ўрнатилиб, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилди. Шунингдек, юқори кучланишли электр тармоқларининг таянч устунларини мустаҳкамлаш, линияларнинг контакт бирикмаларидаги қизишларни аниқлаш ва бартараф этиш каби ишлар ҳам бажарилди.

Барча ишлар меъёрий талабларга мувофиқ ва хавфсизлик чораларига риоя қилинган ҳолда бажарилди.

FacebookИнстаграмYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

«ХОРАЗМ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ 

t.me/XorazmMET_Axborot