"Наманган магистрал электр тармоқлари" филиали тасарруфидаги электр қурилмаларининг 2025/2026 йил куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида назорат кўриклари ўтказилиб, аниқланган камчиликлар махсус техника ва механизмлар билан қуролланган таъмирлаш-созлаш гуруҳлари томонидан бартараф этилмоқда.
Мисол учун, Косонсой туманида жойлашган электр узатиш ҳаво тармоқлари ва подстанциялар электр ускуналаридаги қизиш ҳолатларини аниқлаш бўйича тепловизор кўригидан ўтказилди. Шу билан бирга, линияларнинг қушлар қўнишига қарши мосламалар ҳолати таъмирланиб, янги мосламалар ўрнатилиб, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилди.
Шунингдек, юқори кучланишли электр тармоқларининг таянч устунларини мустаҳкамлаш, линияларнинг контакт бирикмаларидаги қизишларни аниқлаш ва бартараф этиш каби ишлар ҳам бажарилди.
❗️Маълумот ўрнида: энергетика объектларидаги қурилмалар қизишларини бартараф этиш бўйича ўз вақтида чоралар кўрилмаслиги ускуналарни шикастланишига сабаб бўлувчи ҳолатларни юзага келтириши мумкин.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ "НАМАНГАН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ
каналига обуна бўлинг
https://t.me/NamanganMET_Axborot