Истеъмолчиларга барқарор ва узлуксиз электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш мақсадида “Хоразм магистрал электр тармоқлари” филиали томонидан юқори кучланишли подстанцияларида режа-жадвал асосида профилактик ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, 110/35/10 кВ кучланишли «Ҳақиқат» подстанциясининг электр қурилмаларида жорий таъмирлаш ишлари муваффақиятли амалга оширилди.
⇒ Таъмирлаш жараёнида:
▪️ Қурилмаларининг механик ва электрон қисмлари кўздан кечирилди;
▪️ Изоляция ҳолати ва контакт уланишлари текширилди;
▪️ Зарур созлаш ва мустаҳкамлаш ишлари бажарилди.
Ҳозирда филиалнинг барча подстанцияларида куз-қиш мавсумига тайёрлов ишлари изчил давом эттирилмоқда.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
«ХОРАЗМ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ