2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ИННОВАЦИЯ: Электр таъминоти барқарорлиги ва экологик хавфсизлик йўлидаги янги ижодий ишланма
  • 24.07.2025
  • 20

“Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали фаолиятида яна бир амалий ва муҳим янгилик!

❗️ “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали Электр узатиш линиялари хизмати ходимлари томонидан  авариявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида қушлар қўнишига қарши мосламанинг (тўсиқ) янгича ишланмаси яратилди.

⁉️ Хўш, муаммо нимада эди?

Кўп йиллик кузатувлар шуни кўрсатмоқдаки, айниқса лайлаклар юқори кучланишли электр узатиш линиялари устунларига ин қуриб олишга мойил бўлишади. Улар томонидан қурилган йирик ва оғир инлар натижасида:

✅линиялар ўртасида қисқа туташувлар,

✅изоляциянинг ёниши,

✅симларнинг узилиши,ва авариявий ўчишлар

каби салбий ҳолатлар тез-тез юзага келмоқда.

Лайлаклар сабабли авариялар сони ортиб бораётгани электр таъминоти тизимининг узлуксиз ишлашини хавф остига қўймоқда.

Эчим — қушлар қўнишига қарши мосламанинг (тўсиқ) янгича ишланмаси 

“Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали Электр узатиш линиялари хизмати ходимлари томонидан яратилган ушбу мослама лайлаклар ва бошқа йирик қушларнинг электр устунларига қўнишини ҳамда ин қуришини самарали равишда чеклайди. Бу орқали техник носозликлар ва хавфлар бартараф этилади. Экологик, табиатни асраш жиҳатидан муҳим.

Мосламанинг ишлаш принципи – содда, самарали ва экологик хавфсиз! У шамол таъсирида ҳаракатга келадиган, шамол тегирмони принтсипида ишловчи оддий айланувчи механик қурилма ҳисобланади. У электр узатиш устунининг юқори қисмига ўрнатилади ва доимий айланиш орқали қушлар учун ноқулай муҳит яратади.

Бу турдаги мослама электр тармоқлари хавфсизлигини таъминлаш билан бирга, қушларга зарар етказмаган ҳолда уларни табиий тарзда узоқлаштиради — экологик муҳофаза ва техник самарадорликнинг идеал уйғунлиги.

⚙️ Мослама амалиётда синовдан ўтказилиб, юқори самарадорликни намоён этмоқда. Уни қўллаш орқали авариялар сони кескин камайгани қайд этилмоқда.

♦ Бу ташаббус “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали ходимларининг техник билим, тажриба ва экологик масъулиятининг ёрқин намунасидир.

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

«ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига обуна бўлинг ⇒ https://t.me/FargonaMET_Axborot