Аввал хабар берганимиздек, 110/10 кВ кучланишли «Гурлан» подстанциясида қуввати 25 МВА бўлган янги трансформаторни ўрнатиш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Ҳозирда эски трансформаторни демонтаж қилиш, янги ускунани жойлаштириш ва улаш ишлари давом этмоқда. Жараён қатъий техник меъёрлар ва хавфсизлик талабларига риоя қилинган ҳолда олиб борилмоқда.
Эътиборингизга ҳавола этлган суратларда иш жараёнидан олинган фотолавҳалар тақдим этилган.
❗️ Эслатиб ўтамиз, модернизация жараёнида хавфсиз иш шароитини яратиш мақсадида ушбу подстанциядан таъминланган линиялар вақтинча тармоқдан ажратилиб, иштеъмолчиларга бошқа подстанциядан чиқувчи линиялар орқали (ҳалқалаш усулида) кучланиш берилган.
Янги трансформатор ишга туширилгач, Гурлан туманининг электр таъминоти янада ишончли ва барқарор бўлади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
«ХОРАЗМ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ