2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
БОШ ПРОКУРАТУРА: Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда
  • 26.07.2025
  • 22

Хусусан, Наманган вилояти Чуст туманида яшовчи фуқаро Х.Н. яшаш хонадонида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига крипто-актив ва майнинг соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун 2 дона майнинг қурилмаларини ноқонуний улаши оқибатида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 653 млн. сўмлик электр энергиясини ўғирлик йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. 
 
❗️Ҳурматли фуқаролар!

Энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланинг. 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари давом этмоқда.

Шуни унутмангки, энергоресурслардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатлари фош этилади ва жазо муқаррарлиги таъминланади.

Манба 

FacebookИнстаграмYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati