“Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 220/110/10 кВ кучланишли «Гўзал» подстанциясида фавқулодда вазиятларга тайёргарлик ва уларнинг олдини олиш бўйича кенгайтирилган ўқув-амалий машғулотлар бўлиб ўтди.
♦ Мазкур машғулот Ўзбекистон Республикаси Бош вазири — Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2025 йил 27 майдаги 2-сон буйруғи ҳамда Сирдарё вилояти ҳокими — Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2025 йил 30 майдаги 3-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди. Шу билан бирга, машғулот «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ҳамда Сирдарё вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг тегишли кўрсатмалари ва топшириқларидан келиб чиқиб амалга оширилди.
Ўқув машғулотининг асосий мақсади – «Гўзал» подстанцияси ва филиал таркибидаги куч ҳамда воситаларнинг фавқулодда вазиятларга, хусусан энергетика объектларида юзага келиши мумкин бўлган авариявий ўчиш ва бошқа носозликларга тезкор, аниқ ва ишончли тарзда жавоб бериш қобилиятини синовдан ўтказиш, аҳолининг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ҳаракатларни янада такомиллаштиришдан иборат бўлди.
♦ Машғулот давомида шахсий таркиб ва техник воситалар жалб этилиб, қутқарув ва кечиктириб бўлмайдиган бошқа ишларга тайёрлик, авария ҳолатларини бартараф этиш ҳамда энергия таъминотини тиклаш бўйича амалий ҳаракатлар намойиш этилди. Бу орқали Сирдарё вилояти энергетика тизимини 2025–2026 йиллар куз-қиш мавсумига лозим даражада тайёрлаш бўйича муҳим босқичлардан бири амалга оширилди.
♦ Ташкилий, техникавий, назарий ва амалий тайёргарликлар юқори савияда ташкил этилиб, иштирокчилар ўзларига юклатилган вазифаларни самарали бажардилар. Тадбир якунида ўқув машғулотининг барча босқичлари таҳлил қилиниб, мавжуд камчиликлар ва уларни бартараф этиш йўллари муҳокама қилинди.
♦ Мазкур тадбир вилоят миқёсида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, аҳоли ва стратегик муҳим инфратузилма объектларини ҳимоя қилишда тизимли ёндашув ва ҳамкорликнинг муҳим намунасига айланди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлиш учун ⇒ t.me/SirdaryoMET_Axborot