2025–2026 йил куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни узлуксиз электр таъминоти билан таъминлаш, электр ускуна ва қурилмалар ишончлилигини ошириш мақсадида “Андижон МЭТ” филиали томонидан 110/6 кВ кучланишли «Бахт» подстанцияда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
▶️ Таъмирлаш жараёнида қуйидаги ишлар бажарилди:
❇️ Мойли ўчиргичлари ва уларга тегишли қурилмалар техник кўрикдан ўтказилди;
❇️ Релели ҳимоя ва автоматика қурилмалари ишончлилиги текширилди;
❇️ Мойли ўчиргичлар лаборатория синовидан ўтказилиб, контакт қаршилиги юқорили сабабли подстанциялар ходимлари томонидан таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилди;
❇️ Изоляторларни тозалаш ва зарур қисмларига коррозияга қарши бўёқ тортиш ишлари амалга оширилди.
Ушбу чора-тадбирлар электр энергиясининг узлуксиз ва хавфсиз узатилишини таъминлашга хизмат қилади ҳамда истеъмолчиларга сифатли электр таъминотини етказиб бериш имконини оширади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот xizmati
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️“Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали