Ўзбекистон Республикаси Бош вазири маслаҳатчисининг 2025 йил 21 июлдаги 07-15-18-сонли топшириғига асосан, жорий йилнинг III чорагида вазирлик ва идораларда ижро интизомини янада мустаҳкамлаш, таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва мутахасисларнинг малакасини ошириш мақсадида иқтисодий ўқишлар ташкил этиш белгиланган.
Бугун, 2025 йил 29 июль санасида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари Ф.М.Қурбонов бошчилигида Акциядорлик жамиятидаги барча қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлари қатъий назорати, уларнинг ижроси белгиланган муддатлар бажарилишига бағишланган ишчи тартибдаги йиғилиш — Иқтисодий ўқиш тадбири бўлиб ўтди.
Феруз Мустафоевичнинг таъкидлашича, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларининг ижро ҳолати “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси ва унинг ўринбосарлари ҳузуридаги ҳар кунги йиғилишларда муҳокама қилиб, ўзига хос мониторинг ва таҳлиллар олиб борилади. “edo.ijro.uz” тизимида Акциядорлик жамиятига тааллуқли ҳар бир топшириқ ижро учун қабул қилиниб, унинг ечими атрофлича таҳлил қилинаётгани алоҳида эътироф этилди.
Сўнгра Ижро интизоми назорати бўлими бошлиғи Дилфуза Саидованинг ижро интизоми бўйича 2025 йилда 2-чоракда амалга оширилган ишлари сарҳисоби ва 3-чоракдаги вазифалар ижроси юзасидан ҳисоботи тингланди Унинг таъкидлашича, 2025 йил якунига қадар топшириқларни бажаришда юзага келиши мумкин бўлган муаммоли масалалар юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинган. Топшириқларни олдиндан, самарали ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш мақсадида раҳбарият томонидан устувор вазифалар белгилаб берилган.
✍️ Назоратдаги топшириқлар бўйича ҳар ойда кунлик календарь график ҳамда ҳар бир бошқарув раиси ўринбосарлари, бошқарма ва бўлимлар кесимида “йўл харитаси” тасдиқланиб, ижрога қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг топшириқларини 2025 йил I яримйиллигида амалга ошириш бўйича йўл қўйилган тизимли камчиликлар ҳамда 2025 йилнинг II яримйиллигида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш бўйича таклифлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири маслаҳатчисининг 2025 йил 21 июлдаги 07-15-18-сонли топшириғига асосан, жорий йилнинг III чорагида вазирлик ва идораларда ижро интизомини янада мустаҳкамлаш, таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва мутахасисларнинг малакасини ошириш мақсадида иқтисодий ўқишлар ташкил этиш белгиланган.
Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини “ijro.gov.uz” электрон тизимида самарали ташкил этиш, 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон фармони ҳамда 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорида белгиланган талабларга қатъий амал қилган ҳолда амалга оширилади.
Жамиятда 2025 йилнинг I яримйиллигида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг топшириқларини бажариш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди.
Топшириқларнинг ижро ҳолати “Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқарув раиси ва унинг ўринбосарлари ҳузуридаги ҳар кунги йиғилишларда муҳокама қилиб борилмоқда.
“ijro.gov.uz” электрон тизимида 2025 йилнинг январь-июнь ҳолатига “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ масъул бўлган жами Ўзбекистон Республикаси Президентининг 72 та, Вазирлар Маҳкамасининг 18 та топшириғи ижроси тўлиқ таъминланиб тизимда назоратдан ечилди.
2025 йил июль ойида жами 8 та асосий ижрочи сифатида белгиланган топшириқ ижроси тўлиқ таъминланиб тизимда назоратдан ечилди.
Август ойида жами 14 та, шундан асосий ижрочи сифатида 9 та топшириқ мавжуд, 1 та топшириқ бажарилди, 8 та топшириқнинг ижросини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари бўйича август ойида 6 та топшириқ мавжуд бўлиб ижросини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
Август ойига белгиланган назоратдаги топшириқлар ижросини самарали ташкил этиш мақсадида, 23 июль куни топшириқлар бўйича кунбай календар график ҳамда бошқарув раиси ўринбосарлари, бошқарма ва бўлимлар кесимида йўл хариталари тасдиқланиб “ijro.gov.uz” тизими орқали ижрочиларга етказилди.
Жорий йилнинг II яримйиллигида муддати белгиланган топшириқларни ҳар томонлама таҳлил қилиш, бунда ижросини таъминлашда юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларнинг олдини олиш, муаммоли масалаларни аниқлаш, топшириқларни самарали ва тўлиқ ҳажмда бажарилишига алоҳида эътибор қаратиш, олдиндан чора-тадбирлар белгилаб олиниши лозим.
Топшириқларни белгиланган муддатларида бажариш имкони бўлмаган тақдирда (бажариш муддатидан камида икки ой олдин) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорида
белгиланган талаблар асосида Адлия вазирлигига асословчи таклифлар киритилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларида белгиланган ижро муддатлари фақатгина Адлия вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқилиб, Ҳисоб палатаси хулосаси асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси рухсати билан узайтирилади.
Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларининг ижроси тўғрисидаги маълумотлар “ijro.gov.uz” тизими орқали тўлиқ, тўғри ва ўз вақтида тақдим этиб бориш, тасдиқланган календарь графиклар асосида белгиланган муддатидан камида 5 кун олдин таъминланиши, назоратини кунлик самарали ташкил этиш, ҳар бир топшириққа масъулият билан ёндашиш лозим.
Ижро муддати белгиланмаган ёки ижро муддати бир йил ва ундан ортиқ этиб белгиланган топшириқлар бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотлар ҳар олти ойда масъул ижрочилар томонидан “ijro.gov.uz” тизимига киритиб борилади.
Камчилик ва муаммолар:
• Ижрога барвақт киришмаслик;
• Тасдиқланган назорат режалари, йўл хариталаридаги муддатлар билан тизимли равишда ишларни ташкил қилмаслик;
• Фақатгина ижро муддати яқин бўлган топшириқлар билан ишлаш;
• Муддатини узайтириш ва алоҳида тартибда назоратдан олиш бўйича таклифларни сифатсиз ҳамда кечиктириб тақдим этиш.
2025 йилнинг II яримйиллигида “ijro.gov.uz” тизимида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар:
• Топшириқларни бажаришда юзага келаётган ҳар қандай муаммоли масалалар раҳбарият билан муҳокама қилиниб, бевосита хамкорлик ва жонли мулоқот асосида ҳал этиш;
• Бажарилмаслик ҳавфи мавжуд бўлган топшириқларга алоҳида эътибор қаратиш ва улар ижросини барвақт ташкил этиш чораларини кўриш;
• Топшириқ келиб тушган захоти топшириққа масъул ижрочини белгилаш ва ўз муддатида бажариш кўрсатмасини бериш.
“Ўзбекистон МЭТ” АЖда бошқарма, бўлим ва хизмат бошлиқларига, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларини тўлиқ бажармаган, кечиктириб бажарган ёки умуман ижросини таъминламаган раҳбар ва ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилиши белгиланган.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот xizmati