Жорий йилнинг 29 июль куни соат 6:29да Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган 35/6 кВ кучланишли «Эшонгузар» подстанциясидаги Т-1 трансформатори газли ҳимоядан ўчди.
Натижада Зангиота туманининг марказий қисмидаги айрим истеъмолчилар электр таъминотида узилишлар кузатилди.
Айни пайтда ўчиш сабаблари аниқланиб, оқибати бартараф этилмоқда. Қисқа фурсат ичида носозлик бартараф этилиб, истеъмолчилар тармоғига кучланиш берилади.
⚡️ Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот xizmati
http://t.me/uzmetaxborotxizmati