2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ: «Гурлан» подстанциясида янги трансформатор ўрнатилди
  • 29.07.2025
  • 25

"Хоразм МЭТ" филиалига қарашли 110/10 кВ кучланишли «Гурлан» подстанциясида мавжуд трансформатор юкламасининг ортиб кетгани сабабли уни қуввати юқори бўлган янги трансформаторга алмаштириш ишлари амалга оширилди.

Ҳозирда 25 МВА қувватга эга трансформатор муваффақиятли ўрнатилиб, ишга туширилди. Жараён давомида барча техник меъёрлар ва хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилинди.

Янги ускунанинг ишга туширилиши Гурлан туманидаги электр таъминотининг барқарорлигини таъминлайди, тармоқдаги юкламани камайтиради ҳамда истеъмолчиларни узлуксиз энергия билан таъминлаш имконини оширади.

FacebookИнстаграмYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

«ХОРАЗМ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ 

t.me/XorazmMET_Axborot