Бугун, 2025 йил 30 июль куни соат 12:57 да Фарғона вилоятида жойлашган 220 кВ кучланишли «Ўзгариш» подстанциясида профилактик ишлар олиб борилаётган пайтда носозлик юз бериб, трансформаторларнинг ҳимоя тизими ишлаш оқибатида ўчди.
Содир бўлган носозлик туфайли *Ўзбекистон, Данғара, Бувайда, Боғдод, Учкўприк туманлари, Қўқон шаҳри истеъмолчилари тўлиқ ҳамда Бешариқ, Фурқат, Риштон, Сўх ва Олтиариқ туманлари истеъмолчилари қисман электр таъминотида узилишлар (12 дақиқа) кузатилди.
❗️ Айни пайтда ўчиш сабаблари аниқланиб, оқибати бартараф этилди ва соат 13:09 да ўчган юқори кучланишли электр тармоқларига кучланиш берилди.
⚡️ Юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
*Тезкор маълумот янгиланди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати