Буюртмачи: “Ўзбекистон МЭТ” АЖ “Жиззах МЭТ” филиали
Эълон тури: Пудратчи ташкилотни танлаш бўйича очиқ танлов
Шартнома предмети: Қуйидаги техник топшириқ асосида юк ташиш хизматларини кўрсатиш:
“Energota’mir MTICH” АЖ томонидан мукаммал таъмирдан чиқарилган умумий оғирлиги 77,8 тн. ТДТН-40000/110 куч трансформаторини 200 км масофада жойлашган 110/35/10 кВ «Даштобод» подстанциясига етказиб бериш.
Буюртма сабаби: Жиззах вилояти Зомин тумани ҳудудидаги ўта муҳим истеъмолчиларни электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш мақсадида, айни пайтда «Даштобод» подстанциясидаги ТДТН-25000 кВА (Т-2) ўта юклама билан ишламоқда.
Шу боисдан, авариявий ҳолатнинг олдини олиш ва узлуксиз энергия таъминотини тиклаш учун заҳира трансформаторни тезкор тарзда етказиб бериш зарур.
Техник талаблар:
Махсус юк ташувчи автотранспорт воситаси бўлиши;
Юклаш ва тушириш жараёнида махсус техника (автокран, домкрат) бўлиши зарур.
Юк ҳаракати учун тегишли рухсатномалар ва маршрутлар бўйича мослаштирилган режа.
Талаблар:
• Ташкилот Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган бўлиши;
• Техник имкониятлар ва малакали мутахассислар мавжудлиги;
• Шунга ўхшаш йирик юк ташиш тажрибаси (оҳирги 3 йилда);
• Лицензия ва техник воситалар рўйхати илова қилиниши лозим;
• Топшириш муддати: Трансформатор 3 иш кунида манзилга етказилиши лозим.
Маълумот учун:
Тел.: (72) 224-56-43.
Факс.(72)224-56-44
е-майл: jizzax@uzbekistonmet.uz
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати