«Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиалида 35–110–220 ва 500 кВ кучланишли электр тармоқлари ва подстанцияларда жорий таъмирлаш ишлари, шунингдек, 2025/2026 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
⚡️ Мисол учун, Л- Нефтчи-2 линиясида қушлар қўнишига қарши қўшимча тўсиқлар ўрнатиш ишлари давом этмоқда.
✍️ Электр тармоқлари хизмати мутахассисларининг кўп йиллик кузатувлари шуни кўрсатмоқдаки, йирик қушлар юқори кучланишли электр узатиш линиялари устунларига ин қуриб олишга мойил бўлишади. Улар томонидан қурилган йирик ва оғир инлар натижасида:
▪️линиялар ўртасида қисқа туташувлар,
▪️изоляциянинг ёниши,
▪️симларнинг узилиши,ва авариявий ўчишлар каби салбий ҳолатлар тез-тез юзага келиш мумкин.
Бундан ташқари, йирилк қушларнинг электр тармоғига қўниши ва қуш ахлати туфайли тармоқда қисқа муддатли изолация йўқолиши натижасида содир бўладиган қишқа туташувлар сабабли авариялар сони ортиб бораётгани электр таъминоти тизимининг узлуксиз ишлашини хавф остига қўймоқда.
Маълумот ўрнида: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини магистрал электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанциялар орқали тақсимловчи тармоқларга узатиш (транспортировка), шунингдек, электр энергияси давлатлараро транзити билан шуғулланади.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️"ҚАШҚАДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ"
https://t.me/QashqadaryoMET