2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ВИЛОЯТИ: «Л-Боғзор-1» ва «Л-Боғзор-2» тармоғининг муҳофаза зонаси ҳудудини дарахт шохларини тозалаш ишлари якунланди
  • 31.07.2025
  • 16

Аввалроқ “Тошкент туман электр таъминоти корхонаси” томонидан хабар берилганидек, бугун, 2025 йил 31 июль, соат 08:00 дан 19:00 гача Тошкент туманининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча ўчирилган эди.

Электр таъминотидаги бу узилишлар «Сағбон» подстанциясидан чиқадиган 35 кВ кучланишдаги «Л-Боғзор-1» ва «Л-Боғзор-2» линияларида олиб борилаётган реконструкция ишлари, муҳофаза зонаси ҳудудини дарахт шохларини тозалаш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари билан боғлиқ.

⚡️ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари режалаштирилган ишларни муддатидан олдин якунлаганини маълум қилади. 

Амалга оширилган техник-муҳандислик тадбирлари «Сағбон» подстанциясидан чиқадиган 35 кВ кучланишдаги «Л-Боғзор-1» «Л-Боғзор-2» электр тармоқлари барқарор фаолияти учун амалга оширилиб, муҳофаза зонасидаги меъёрий талаблар  электр таъминотидаги фавқулодда узилишлар сонини камайтириш учун хизмат қилади.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

«ТОШКEНТ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлиш учун 

⇒ t.me/ToshkentMET_Axborot