♦ Режалаштирилган таъмирлаш-созлаш иш графигининг 10/95-рақамли топшириқномаси асосида «Булунғур» подстанциясининг Т-1 трансформаторига уланадиган ОД-КЗ-Т1-110 ва В-Т1-35 йўналишларидаги қурилмаларда жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Таъмирлаш-созлаш ишлари давомида релели ҳимоя ва автоматика тизими қурилмалари, электр ускуналари ва ўтказгичлар техник кўрикдан ўтказилиб, фазировка ишлари амалга оширилди.
Мазкур ишлар хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда, бригада раҳбари Sh.Haitov ва иш бошлиғи Н. Туракулов томонидан белгиланган тартибда ташкил этилди.
⚡️ Режалаштирилган таъмирлаш-созлаш электр тармоқларининг ишончли ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, шунингдек фавқулодда узилишларнинг олдини олишга хизмат қилади.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлиш учун