⚡️ Бугун, 2025 йил 1 август куни соат 14:50 да ГЭС-27 энергетика объектидан чиқувчи 110 кВ кучланишли L-Чорбоғ-1 ва L-Чорбоғ-2 110 электр тармоғи фавқулодда ўчди.
❗️Дастлабки маълумотларга кўра, линиянинг таянч устунига юк автомобили бориб урилган.
Айни пайтда ушбу электр тармоғидан кучланиш олувчи Бўстонлиқ туманининг истеъмолчилари (6,6 МВт): аҳоли хонадонлари, ишлаб чиқариш объектлари, болалар дам олиш оромгоҳлари ва дор йўли (канатка) мажмуаси электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
❗️ Энергетиклар томонидан содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатлари бартараф этилиб, электр тармоғига кучланиш бериш чоралари кўрилмоқда.
⚡️ Истеъмолчилардан содир бўлган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати