2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
L-Чорбоғ-1 ва L-Чорбоғ-2 электр тармоғидаги (йўл-транспорт ҳодисаси оқибати) носозлик бартараф этилмоқда
  • 01.08.2025
  • 30

⚡️ Аввал хабар берганимиздек, бугун, 2025 йил 1 август куни соат 14:50 да ГЭС-27 энергетика объектидан чиқувчи 110 кВ кучланишли  L-Чорбоғ-1 ва L-Чорбоғ-2 электр тармоғи таянч устунига юк автомобили бориб урилгани туфайли фавқулодда ўчган эди.

Шу соатларда воқеа жойига заҳира таянч устуни ва зарур ускуна-жиҳозлар олиб борилиб, электр тармоғини тиклаш бўйича қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

❗️ Шу билан бирга, линиядаги носозлик бартараф этилгунга қарар истеъмолчиларга ҳалқалаш усулида кучланиш бериш чоралари амалга оширилмоқда. 

⚡️ Истеъмолчилардан содир бўлган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati