⚡️ «Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги 220/110/35/10/6 кВ кучланишли «Қўйлиқ» подстанциясини обонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида подстанция ходимлари томонидан суғориш ва ахлатларни тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот ўрнида: 220/110/10/6 кВ кучланишли «Қўйлиқ» подстанцияда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар хил мевали дарахт ва гуллар экилган бўлиб, уларни суғориш ҳамда уларни парвариш қилиш ҳар бир подстанция ходиминиг бурчи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ истеъмолчилар совитиш тизимидан кенг кўламда фойдаланаётган ёз мавсумда ўта юклама билан ишлаётган тармоқларда авариявий ўчишлар содир бўлишининг олдини олиш мақсадида навбатдан ташқари назорат кўрикларини тезкор ва самарали ташкил қилиниб, мутахассислар томонидан Тошкент шаҳрида жойлашган 7 та 220 кв kuchlanishli подстанцияларни таъминловчи магистрал электр тармоқлари дрон-тепловизор кўригидан отказилган ва аниқланган камчиликлар бартараф этилган эди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
«ТОШКEНТ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлиш учун