2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ: 110/35/10 кВ кучланишли «Наврўз» подстанциясидаги металл конструкцияли қурилмалар бўёқланиб, техник иншоотлар ҳолати яхшиланди
  • 04.08.2025
  • 68

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ тасарруфидаги “Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали балансида бўлган 110/35/10 кВ кучланишли «Наврўз» подстанциясининг 110 кВли очиқ тақсимлаш қурилмасидаги металл конструкцияли қурилмаларга коррозияга қарши бўёқ тортиш ишлари амалга оширилди.

Ушбу техник хизмат тадбирлари доирасида юқори кучланишда ишловчи металл таянчлар, ускуналар ўрнатилган конструкциялар ва ҳимоя элементлари коррозияга қарши бўёқлар билан янгиланди, шунингдек, зарар етган жойлар олдиндан тозаланди ва қайта тикланди.

Филиалда олиб борилган бундай профилактик ишлар электр таъминоти тизимида ишончлилик ва хавфсизликни таъминлаш билан бирга, техник иншоотларнинг хизмат муддатини узайтириш, кўринишини тартибга келтириш ва хавфсиз хизмат кўрсатиш шароитини яратишга хизмат қилади.

Ишларда филиал мутахассислари ва техник ходимлар иштирок этиб, белгиланган меъёр ва техника хавфсизлиги талабларига қатъий амал қилинди.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлиш учун ⇒ t.me/SirdaryoMET_Axborot