2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ: Водийдан Тошкентга олиб борувчи йўналишдаги барча “метан заправкалар” узлуксиз ишламоқда
  • 05.08.2025
  • 22

Айрим ижтимоий тармоқларда “Андижондан перевалгача бўлган йўналишда барча метан заправкалар ёпиқ” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

Мазкур хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Бугун, 5 август куни соат 09:30 дан 11:14 га қадар Поп туманидаги 4 та “метан заправкани электр энергияси билан таъминловчи электр узатиш тармоғида режали таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Шу вақт мобайнида қисқа фурсатга 4 та “метан заправка”нинг фаолияти тўхтаган.

Таъмирлаш ишлари белгиланган тартибда “метан заправка”лар билан келишилган ҳолда амалга оширилган.

Айни пайтда водийдан Тошкентгача бўлган йўналишдаги барча “метан заправкалар” тўлиқ қувватда ва узлуксиз фаолият кўрсатмоқда.

Манба:  https://t.me/minenergy_uz/17322

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati