Бугун, 2025 йил 5 август куни соат 16:48 да 110 кВ кучланишли Л-Янги-Қўрғон-1-110 электр тармоғига уланган 110/35/6 кВ кучланишли «Янги Қўрғон» подстанциясида 25 МВА қувватли Т-3 трансформаторида носозлик (110 кВ сунъий қисқа туташтиргич ишлаб, узгич ажралмаган) кузатилди.
Шу пайтда «Сарибозор» подстанциясида ҳимоя тизими ишлаб, Л-Янги-Қўрғон-1-110 кВ тармоғидаги истеъмолчилар (14 МВт юклама билан) фавқулодда ўчди. Қайта улаш амалиёти муваффақиятсиз кечди.
Натижада "Ғаллаорол" ва "Янги қўрғон" подстанцияларидан таъминланган газ компрессор станциясида ишлаб турган 5 дона газ компрессор қурилмасидан 3 тасида ўчиш содир бўлган. Шунингдек, Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманининг айрим ҳудудлари истеъмолчилари электр таъминотидан узилишлар мавжуд.
Айни пайтда тармоқдан узилган истеъмолчилар ва газ компрессор қурилмаларини Л-Янги қўрғон-2-110 кВ тармоғи орқали электр таъминоти билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
⚡️ Истеъмолчилардан юзага келган ҳолат учун узр сўраймиз.
Соат 17:55 да авариявий ўчган агрегатларнинг (газ компрессор қурилмалари) барчаси қайта ишга туширилиб, истеъмолчилар тармоғига кучланиш берилди, носозликлар бартараф этилди.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати