Тошкент шаҳри истеъмолчиларини таъминловчи «Юксак» подстанциясидаги айрим қурилма ва ускуналарда ўтказилган навбатдан таҳқари назорат кўригида меъёрдан ортиқ қизиш ҳолатлари аниқланиб, носозликлар жойда бартараф этилди. Техник-профилактик амалиётлар бажарилди.
Таъмирлаш жараёнида, шунингдек, бошқа электр жиҳоз ва ускуналари ҳам кўздан кечирилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилди.
❗️ Барча ишлар хавфсизлик техникаси қоидалари ҳамда белгиланган техник тартиб-таомиллар асосида олиб борилди. Таъмирлаш-созлаш ишлари натижасида электр тармоқларининг хавфсиз ва ишончли ишлаши таъминланди.
⚡️ Подстанцияда ўтказилган тунги амалиётлардан кўзланган мақсад — электр таъминоти барқарорлигини ошириш, авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ва энергия узатиш тизимини ишончли сақлаш.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
«ТОШКEНТ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлиш учун