2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ: 110/10 кВ кучланишли «Дўстлик» ва «Чолиш» подстанцияларида ободонлаштириш ишлари олиб борилди
  • 06.08.2025
  • 24

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари томонидан 2025-2026 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш учун 35–500 кВ кучланишли подстанцияларда босқичма-босқич таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, Акциядорлик жамиятининг 2025 йил 30 январдаги 14-сонли буйруғига асосан 2025 йил 1 февралдан 1 октябргача атроф-муҳит ва эстетик ҳолатини яхшилаш бўйича кўрик ойлиги талаблари бажарилмоқда. 

⚡️ Мисол учун, 110/10 кВ кучланишли «Дўстлик» подстанцияси ҳудудида ободонлаштириш ва тозалаш ишлари амалга оширилди. Бундан ташқари, 110/10 кВ кучланишли «Чолиш» подстанцияси ҳудуди бегона ўтлардан тозаланди.

Мазкур ишлар электр ускуналарининг ишончли ва хавфсиз ишлашини таъминлаш, ёнғин хавфининг олдини олиш ҳамда подстанция ҳудудининг эстетик ҳолатини яхшилаш мақсадида амалга оширилди.  Подстанция атрофидаги бегона ўтлар ўриб ташланди, ҳудуд кўриниши тартибга келтирилди. Ушбу чора-тадбирлар техник хавфсизликни таъминлаш ҳамда ёнғин хавфининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

Ҳудудларни тозалаш ишлари бошқа подстанцияларда ҳам давом эттирилмоқда.

FacebookИнстаграмYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

«ХОРАЗМ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ 

t.me/XorazmMET_Axborot