2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ: 110/35/6 кВ кучланишли «2А» подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда
  • 06.08.2025
  • 26

“Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги юқори кучланишли «2А» подстанциясида электр энергияси узатишнинг ишончлилиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида электр қурилмаларининг жорий таъмирлаш ишлари бошланди.

⚙️ Таъмирлаш доирасида Л-АК-1-110 кВ мойли ўчиргич ҳамда Л-АК-1-110 кВ ток трансформатори бўйича профилактика ва таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан:

✅ Механик ва электр қисмларни кўрикдан ўтказиш;
 
✅  Мой сатҳи ва таркиби ҳамда изоляция кўрсаткичларини текшириш;
 
✅ Контактлар ва изоляция деталларини тозалаш ҳамда зарур қисмларни алмаштириш;
 
✅ Ерга уланиш тизимларини назоратдан ўтказиш.

⚙ Мазкур ишлар электр энергияси таъминотида узилишларсиз («ҳалқалаш» усули орқали), хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилмоқда. Таъмирлаш жараёни тугагач, ускуналар синов тарзида ишга туширилади ва подстанциядан чиқувчи тармоқларга кучланиш берилади.

FacebookИнстаграмYouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

«ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига обуна бўлинг ⇒ https://t.me/FargonaMET_Axborot