“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти “Тошкент МЭТ” филиали тасарруфидаги подстанцияларни ташқи деворларини таъмирлаш, қуриш ишларини амалга ошириш учун пудратчи ташкилотлар билан “энг яхши таклиф” асосида шартномалар тузиш учун режалаштирилган хизматлар рўйхати:
1) Тошкент вилояти Паркент туманида жойлашган 110 кВ кучланишли “25” подстанциясининг баландлиги 2 метр, узунлиги 220 метр бўлган ташқи деворларини замонавий услубда (шлакоблок, бетон плитадан) қуриш, баландлиги 2.5 метр эни 5 метр бўлган замонавий темир панжарали дарвоза ва бўйи 2.5 метр эни 1 метр бўлган ходимларни подстанция ҳудудига кириб чиқиши учун эшик ўрнатиш ишларини “тайёр ҳолда топшириш” асосида бажариш.
Ишларни умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра ҚҚС билан 620 980 304,0 (олти юз йигирма миллион тўққиз юз саксон минг уч юз тўрт) сўм, смета ҳужжатлари илова қилинади.
2) Тошкент вилояти Паркент туманида жойлашган 35 кВ кучланишли “Сув омбори” подстанциясининг баландлиги 2 метр, узунлиги 61 метр бўлган ташқи деворларини замонавий услубда (шлакоблок, бетон плитадан) қуриш, баландлиги 2.5 метр, эни 5 метр бўлган замонавий темир панжарали дарвоза ва бўйи 2.5 метр, эни 1 метр бўлган ходимларни подстанция ҳудудига кириб чиқиши учун эшик ўрнатиш ишларини “тайёр ҳолда топшириш” асосида бажариш.
Ишларни умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра ҚҚС билан 179 296 138,0 (бир юз етмиш тўққиз миллион икки юз тўқсон олти минг бир юз ўттиз саккиз) сўм, смета ҳужжатлари илова қилинади.
3) Тошкент вилояти Паркент туманида жойлашган 35 кучланишли “Паркент” подстанциясининг баландлиги 2 метр, узунлиги 92 метр бўлган ташқи деворларини замонавий услубда (шлакоблок, бетон плитадан) қуриш ва 2 та баландлиги 2.5 метр, эни 4 метр бўлган замонавий темир панжарали дарвоза ўрнатиш ишларини “тайёр ҳолда топшириш” асосида бажариш.
Ишларни умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра ҚҚС билан 147 484 370,0 (бир юз қирқ етти миллион тўрт юз саксон тўрт минг уч юз етмиш) сўм, смета ҳужжатлари илова қилинади.
Ишларни бажариш муддати: Иш режимига асосан 2025 йил август-сентябрь ойлари ичида 30 кун муддатда.
Эслатма: Бажариладиган ишларга Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги қошидаги “Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” ДУКда экспертизадан ўтказилган смета ҳужжатлари ҳамда бажарилган ишлар далолатномаси тақдим этилиши лозим.
Танлов эълон қилингандан сўнг ариза ва таклифлар 3 иш кунидан сўнг қабул қилинмайди.
Қўшимча маълумотлар учун телефон рақам ( соат 9:00 дан 18:00 гача): +998-71-236-6495; 71-236-6211;
Корпоратив электрон почта манзили: sh.dadajonov@uzbekistonmet.uz
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати