2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
БУХОРО ВИЛОЯТИ: 220 кВ кучланишли «Турон» ўчириб-ёқиш пунктидан чиқувчи Л-Т-Б электр узатиш тармоғида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди
  • 07.08.2025
  • 19

Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари мутахассислари томонидан Акциядорлик жамияти балансида бўлган 35–110–220 ва 500 кВ кучланишли подстанция ва линияларда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда “Магистрал электр тармоқ қурилиши” филиали мутахассислари томонидан “Бухоро магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 220 кВ кучланишли Л-Т-Б  ҳаво тармоғининг   2-3 ва 14-15-сонли таянч устунлари оралиғида қўшимча 2 дона темир-бетон таянчлар ўрнатилиш жараёнлари акс этган.

Маълумот ўрнида: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти «Бухоро магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги 220 кВ кучланишли Л-Т-Б  электр узатиш ҳаво тармоғида ўрнатилган қўшимча таянчлар электр тармоғининг келгусида авариявий ўчишининг олдини олади ҳамда электр узатиш тармоғидаги ортиқча йўқотишларни (технологик сарф миқдорини) камайтиради. 

FacebookInstagramYouTube ‖ 

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

❗️ «БУХОРО МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлинг

  t.me/BuxoroMET_Axborot