Навоий вилоятининг Хатирчи тумани ҳудудида жойлашган “Навоий магистрал электр тармоқлари” филиалига қарашли 110/10 кВ кучланишли «Зарафшон» подстанцияда режалаштирилган жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Таъмирлаш жараёнида қуйидаги ишлар бажарилди:
▪️Т-1 трансформатори ҳамда унинг боғламларида режали ишлар амалга оширилди. Жумладан, техник-муҳандис ходимлар томонидан тегишли таъмирлаш-созлаш ишлари муваффақиятли якунланиб, релели ҳимоя ва синов-ўлчов амалиётлари бажарилди.
▪️Шунингдек, ўлчов асбоблари ва автоматика тизимлари созлиги текширилди.
❗️ Жорий таъмирлаш ишлари хавфсизлик қоидаларига тўлиқ амал қилинган ҳолда амалга оширилди.
Маълумот ўрнида: мутахассислари юқори кучланишли подстанцияларга ўрнатилган трансформаторларининг ёғ сатҳи меъёри, совитиш тизими созлиги ва бошқа меъёрий кўрсаткичларини назоратга олиш бўйича тегишли амалиётларни бажаришмоқда. Бундан ташқари, магистар электр тармоқларининг контакт бирикмалари тепловизор кўригидан ўтказилиб, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилмоқда.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️“Навоий магистрал электр тармоқлари” филиали