Аввал хабар берганимиздек, "Наманган магистрал электр тармоқлари" филиал бош муҳандиси томонидан тасдиқланган йиллик режага асосан 110/6 кВ кучланишли «Шербулоқ» подстанциясида Т-2 6 кВ 2-шиналар тизимида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
⚙️Таъмирлаш ишлари давомида подстанциянинг 2-шиналар тизимидаги 2-трансформатори, 6 кВ ячейкалари, изоляторлар, релели ҳимоя ва автоматика тизими қурилмаларида профилактик ишлар олиб борилди. Бундан ташқари, қизиган контактлар бирикмаларидаги нуқсонлар бартарф этилди.
⚡️ Маълумот ўрнида: Электр қурилмаларига ўз вақтида сифатли ва тўғри хизмат кўрсатиш — электр энергиясини генерация (ишлаб чиқариш) жараёнидан тақсимловчи қурилмаларга етказиб бериш барқарорлигини таъминлашда, яъни носозликлар ва узилишларни олдини олишда муҳим омил ҳисобланади.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ "НАМАНГАН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ
каналига обуна бўлинг
https://t.me/NamanganMET_Axborot