⚡️ Электр энергиясининг узлуксиз ва хавфсиз етказилишини таъминлаш мақсадида, 220/110/10 кВ кучланишли «Иштихон» подстанциясида Р-ЛИА-1 ажратгичида режалаштирилган жорий таъмирлаш ишлари муваффақиятли якунланди.
Техник хизмат кўрсатиш давомида ажратгичнинг барча ишчи қисмлари таҳлил қилиниб, механик бўғинлар ва контактлар соз ҳолатга келтирилди. Жараёнда тажрибали мутахассислар қатнашиб, хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий риоя қилинди. Подстанция жамоаси томонидан бажарилган бу техник ишлар – тизимдаги умумий барқарорлик ва фойдаланувчиларга етказиладиган энергиянинг сифати учун муҳим пойдевордир.
Маълумот ўрнида: мутахассислари юқори кучланишли подстанцияларга ўрнатилган трансформаторларининг ёғ сатҳи меъёри, совитиш тизими созлиги ва бошқа меъёрий кўрсаткичларини назоратга олиш бўйича тегишли амалиётларни бажаришмоқда. Бундан ташқари, магистар электр тармоқларининг контакт бирикмалари тепловизор кўригидан ўтказилиб, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилмоқда.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлиш учун