2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ВИЛОЯТИ: 35–110–220 ва 500 кВ кучланишли энергетика объектларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда
  • 08.08.2025
  • 3

Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиаллари мутахассислари томонидан Акциядорлик жамияти балансида бўлган 35–110–220 ва 500 кВ кучланишли подстанция ва линияларда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Мутахассислари юқори кучланишли подстанцияларга ўрнатилган трансформаторларининг ёғ сатҳи меъёри, совитиш тизими созлиги ва бошқа меъёрий кўрсаткичларини назоратга олиш бўйича тегишли амалиётларни бажаришмоқда. Бундан ташқари, магистар электр тармоқларининг контакт бирикмалари тепловизор кўригидан ўтказилиб, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилмоқда.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали Подстанция хизмати мутахассислари 2025/2026 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан амалга оширилаётган жорий таъмирлаш ишлари акс этган.

Мисол учун, Тошкент вилоятида жойлашган объектлар: 

Бўстонлиқ туманидаги 110/35/10 кВ кучланишли «Чимён» подстанциясида Т-2 трасформаторида жорий тамирлаш ишлари олиб борилди. Аниқланган камчиликлар бартараф этилди;. Олмалиқ шаҳаридаги 110 кучланишли «Л-Д-К-1» электр тармоғида узилган шлейфни улаш ишлари олиб борилди. Қибрай тумани даги 110/35/6 кучланишли «Дўрмон-1»подстанциясида ҳудудни тозалаш ишлари олиб борилди.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

«ТОШКEНТ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлиш учун 

⇒ t.me/ToshkentMET_Axborot