2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ШАҲРИ: 220 / 110 / 10 / 6 кВ кучланишли «Қўйлиқ» подстанциясида таъмирлаш ишлари давом этмоқда
  • 08.08.2025
  • 50

⚡️ Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларини таъминловчи «Қўйлиқ» подстанциясининг 110 кВ кучланишли очиқ тақсимловчи қурилмасида 31-сонли топшириқнома асосида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Таъмирлаш-созлаш жараёнида электр ускуналарининг мой босимини нормал ҳолатга келтириш ишлари олиб борилди. Шу қаторда қолган ускуналарнинг ҳам техник ҳолати синчковлик билан кўздан кечирилиб, аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилди.

❗️ Таъмирлаш-созлаш ишлари натижасида электр тармоқларининг хавфсиз ва ишончли ишлаши таъминланмоқда.

❗️ Барча ишлар хавфсизлик техникаси қоидалари ҳамда белгиланган техник тартиб-таомиллар асосида олиб борилмоқда.

☄️ Мақсад — электр таъминоти барқарорлигини ошириш, авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ва энергия узатиш тизимини ишончли сақлаш.

Маълумот ўрнида: мутахассислари юқори кучланишли подстанцияларга ўрнатилган трансформаторларининг ёғ сатҳи меъёри, совитиш тизими созлиги ва бошқа меъёрий кўрсаткичларини назоратга олиш бўйича тегишли амалиётларни бажаришмоқда. Бундан ташқари, магистар электр тармоқларининг контакт бирикмалари тепловизор кўригидан ўтказилиб, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилмоқда.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati  

«ТОШКEНТ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлиш учун 

⇒ t.me/ToshkentMET_Axborot