⚡️ Аввал хабар берганимиздек, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ 2025 йил 1 июнь санасидан Акциядорлик жамияти балансига қабул қилинган (қабул қилиш жараёнида бўлган) подстанциялар фаолияти билан бевосита танишиш мақсадида хизмат сафарида бўлиб турибди.
Куннинг биринчи ярмида "Қорақалпоғистон магистрал электр тармоқлари" филиали директори ва бош муҳандиси билан ҳудуд электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш, 2025/2026 йил куз-қиш мавсумини беталофат ўтказишга оид муҳандислик лойиҳасини муҳокама қилди. Қўшимча топшириқ ва кўрсатмалар берди.
⚡️Шунингдек, Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида жойлашган 110/35/6 кВ кучланишли "Хўжайли—1" подстанцияси фаолияти билан яқиндан танишиб, энергетика объектидаги трансформаторларнинг ишчи ҳолати, кундузги ва кечки юкламасини ўрганди. Мутахассисларга тегишли вазифалар юклади.
Бундан ташқари, Дадажон Айнақулович подстанциянинг атрофи ўралганлиги, ёрдамчи бинонинг ҳолати, навбатчи ходимларга яратилган меҳнат шароити ва зарур асбоб-ускуналар билан таъминланганлик даражасини ўрганди.
Шунингдек, Хўжайли тумани аҳолисининг ижтимоий масалалар мурожаати юзасидан сайёр қабул ўтказди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати