⚡️ Аввал хабар берганимиздек, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Д.А.Исақулов Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ 2025 йил 1 июнь санасидан Акциядорлик жамияти балансига қабул қилинган (қабул қилиш жараёнида бўлган) подстанциялар фаолияти билан бевосита танишиш мақсадида хизмат сафарида бўлиб турибди.
Бугун, 2025 йил 10 август куни "Навоий магистрал электр тармоқлари" филиали мутахассислари билан ҳудуд электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш, 2025/2026 йил куз-қиш мавсумини беталофат ўтказишга оид жорий таъмирлаш режасини кўриб чиқди ва масъулларга қўшимча топшириқ ҳамда кўрсатмалар берди.
⚡️Шунингдек, Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Навоий вилояти Қизилтепа туманида жойлашган 35/10 кВ кучланишли "Қизилтепа" подстанцияси фаолияти билан яқиндан танишиб, мазкур энергетика объектидаги трансформаторларнинг ишчи ҳолатини кўздан кечирди. Мутахассисларга тегишли вазифалар юкланди.
Бундан ташқари, Дадажон Айнақулович подстанциянинг ёнғин ва ҳаёт хавфсизлиги қоидалари талаблари қай даражада эканини ўрганди.
Эслатиб ўтамиз, Д.Исақулов кеча аҳоли вакиллари мурожаати юзасидан сайёр қабул ўтказиб, "Хоразм магистрал электр тармоқлари" филиали фаолияти, Филиал тасарруфидаги энергетика объектларини кўздан кечирган эди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати