2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ХИЗМАТ САФАРИ: 35/10 кВ кучланишли "Баҳор" подстанцияси ~ Самарқанд вилояти
  • 10.08.2025
  • 82

⚡️ Аввал хабар берганимиздек, "Ўзбекистон МЭТ" АЖ бошқаруви раиси Д.А.Исақулов Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ 2025 йил 1 июнь санасидан Акциядорлик жамияти балансига қабул қилинган (қабул қилиш жараёнида бўлган) подстанциялар фаолияти билан бевосита танишиш мақсадида хизмат сафарида бўлиб турибди.

Бугун, 2025 йил 10 август куни "Самарқанд магистрал электр тармоқлари" филиали мутахассислари билан ҳудуд электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш, 2025/2026 йил куз-қиш мавсумини беталофат ўтказишга оид жорий таъмирлаш режасини кўриб чиқилди ва масъулларга қўшимча топшириқ ҳамда кўрсатмалар берилди. 

⚡️Шунингдек, Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Самарқанд вилояти Хатирчи туманида жойлашган 35/10 кВ кучланишли "Баҳор" подстанцияси билан яқиндан танишиб, мазкур энергетика объектидаги электр қурилмаларининг ишчи ҳолати, юкламаси, эстетик ҳолатини кўздан кечирди. Мутахассисларга бир нечта вазифалар юклади.

Бундан ташқари, Дадажон Айнақулович подстанциянинг ёнғин хавфсизлиги қоидалари талаблари қай даражада эканини ўрганди. Подстанцияга кирувчи ва ундан чиқувчи линияларнинг контакт бирикмаларини навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказиш юзасидан масъул ходимларга топшириқ берди. 

Эслатиб ўтамиз, Д.Исақулов кеча аҳоли вакиллари мурожаати юзасидан сайёр қабул ўтказиб, "Хоразм магистрал электр тармоқлари" филиали тасарруфидаги энергетика объектларини кўздан кечирган эди. Бугун эса "Бухоро магистрал электр тармоқлари" ҳамда "Навоий магистрал электр тармоқлари" филиаллари  навбатчи ходимлари иш фаолияти билан танишди.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati