⚡️ Аввал хабар берганимиздек, "Ўзбекистон МЭТ" АЖ бошқаруви раиси Д.А.Исақулов Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ 2025 йил 1 июнь санасидан Акциядорлик жамияти балансига қабул қилинган (қабул қилиш жараёнида бўлган) подстанциялар фаолияти билан бевосита танишиш мақсадида хизмат сафарида бўлиб турибди.
Бугун, 2025 йил 10 август куни "Самарқанд магистрал электр тармоқлари" филиали тасарруфига ўтган 35/10 кВ кучланишли "Тинчлик" подстанцияси билан яқиндан танишиб, мазкур энергетика объектидаги электр қурилмаларининг ишчи ҳолати, трансформаторларининг юкламаси, ҳимоя тизимини кўздан кечирди. Мутахассисларга электр тармоқлари хўжалиги муҳофаза зонасига тааллуқли бир нечта вазифалар юклади.
Шунингдек, Дадажон Айнақулович подстанциянинг ёнғин хавфсизлиги қоидалари талаблари қай даражада эканини ўрганди. Подстанцияга кирувчи ва чиқувчи линияларнинг контакт бирикмаларини навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказиш юзасидан масъул ходимларга топшириқ берди.
Эслатиб ўтамиз, Д.Исақулов кеча аҳоли вакиллари мурожаати юзасидан сайёр қабул ўтказиб, "Хоразм магистрал электр тармоқлари" филиали тасарруфидаги энергетика объектларини кўздан кечирган эди. Бугун эса "Бухоро магистрал электр тармоқлари" ҳамда "Навоий магистрал электр тармоқлари" филиаллари навбатчи ходимлари иш фаолияти билан танишди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати