Ўзбекистон Республикаси Энергетика тизими корхоналарида фаолият олиб бораётган молия-иқтисод йўналишидаги мутахассислари учун Озарбайжон Республикасида "Pricewater house Coopers” компанияси томонидан ўқув-семинар дастурлари асосида малака ошириш курслари ташкил этилган эди.
Навбатдаги ўқув-тренинглар Қозоғистон Республикасида бўлиб ўтмоқда. Мазкур ўқув-тренингларда жами 5 нафар "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти ходимлари, шу билан бирга, энергетика тизим корхона ва ташкилотларида фаолият олиб бораётган бошқа мутахассислар иштирок этмоқда.
Маълумот ўрнида: Таълим-тарбия масканларида энергетика соҳасига оид дастлабки тушунчаларни шакллантириш, истеъмол маданиятини юклалтириш, ўқувчи-талабаларга энергетика соҳасига оид ислоҳотлар ва бу мураккаб жараёнда эришилган ютуқлар, мавжуд камчиликлар, истиқболдаги режалар билан бўлишиш мақсадида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти мутахассислари турли ўқув муассасаларида “маҳорат дарслари” ўтиб келмоқда. Акциядорлик жамияти расмий веб-сайтида “Тармоқ илмий-техник кенгаши” деб номланган махсус рукн ташкил этилган бўлиб, унда шу йўналишдаги хабар ва янгиликлар эълон қилиб борилади.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати