2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
uza.uz — “ЎзМЭТ” АЖ балансига қабул қилинган подстанциялар фаолияти ўрганилмоқда
  • 11.08.2025
  • 8

Шу кунларда "Ўзбекистон МЭТ" АЖ бошқаруви раиси Дадажон Исақулов бошчилигидаги ишчи гуруҳ хизмат сафари билан мамлакатимиз ҳудудларида бўлиб, подстанциялар фаолияти билан яқиндан танишмоқда.

Хизмат сафари чоғида ишчи гуруҳ “Самарқанд магистрал электр тармоқлари" филиали мутахассислари билан биргаликда ҳудудда электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш ва 2025/2026 йил куз-қиш мавсумини муваффақиятли ўтказиш бўйича жорий таъмирлаш режасини кўриб чиқди. Шундан сўнг масъулларга қўшимча топшириқлар ва кўрсатмалар берди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ Самарқанд вилояти Пахтачи туманида жойлашган 35/10 кВ кучланишли "Баҳор" подстанциясида бўлиб, электр қурилмаларининг ишчи ҳолати, юкламаси ва эстетик ҳолатини кўздан кечирди. Мутахассисларга бир қатор вазифалар юклатилди.

Дадажон Исақулов подстанцияда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш ҳолатини ҳам ўрганди. Шунингдек, подстанцияга кирувчи ва ундан чиқувчи линиялар контакт бирикмаларини навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказиш юзасидан масъул ходимларга аниқ топшириқлар берди.

Жамият ахборот хизматига кўра, мазкур хизмат сафари Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан 2025 йил 1 июндан мазкур ташкилот  балансига қабул қилинган подстанциялар фаолиятини ўрганишга қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар бу каби ўрганиш ишлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Навоий вилоятларида ҳам олиб борилди.

Манба: https://uza.uz/

Н.Зиёдуллаева,
ЎзА