2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ: 220/110/10 кВ кучланишли «Хакан» подстанциясида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди
  • 11.08.2025
  • 85

2025–2026 йил куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни узлуксиз электр таъминоти билан таъминлаш, ускуна ва қурилмалар ишончлилигини ошириш мақсадида “Андижон МЭТ” филиали тасарруфидаги «Хакан» подстанциясида 110 кВ кучланишли Л-АХ мойли ўчиргичини мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Таъмирлаш жараёнида қуйидаги ишлар бажарилади:

❇️ Мойли ўчиргич ва уларга тегишли қурилмалар техник кўрикдан ўтказилди;

❇️ Мойли ўчиргич лаборатория синовидан ўтказилди;

❇️ Механик ҳаракатланувчи қисмлар кўздан кечирилиб, тозалаш ва мойлаш ишлари бажарилди;

❇️ Контактлар ҳолати таҳлил қилиниб, зарур жойлари маҳкамланди;

❇️ Изоляторлар тозалаш ва  қисмларни бўяш.

Мукаммал таъмирлаш ишлари хавфсизлик қоидаларига тўлиқ амал қилинган ҳолда амалга оширилмоқда.

Маълумот ўрнида: мутахассислари юқори кучланишли подстанцияларга ўрнатилган трансформаторларининг ёғ сатҳи меъёри, совитиш тизими созлиги ва бошқа меъёрий кўрсаткичларини назоратга олиш бўйича тегишли амалиётларни бажаришмоқда. Бундан ташқари, магистар электр тармоқларининг контакт бирикмалари тепловизор кўригидан ўтказилиб, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилмоқда.

FacebookИнстаграмYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот xizmati 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️“Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали 

t.me/AndijonMET_Axborot