2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
БУХОРО ВИЛОЯТИ: 220 кВ кучланишли 3 та подстанция ва 1 та ўчириб-ёқиш пунктидаги электр қурилмалар тепловизор кўригидан ўтказилмоқда
  • 12.08.2025
  • 38

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти "Бухоро магистрал электр тармоқлари" филиали тасарруфидаги 220/110/6 кВ кучланишли «Қоровулбозор», 220/110/35/6 кВ кучланишли «Бухоро», 220/110/6 кВ  кучланишли «Қуйимозор» подстанциялари ҳамда 220 кВ кучланишли «Турон» ўчириб-ёқиш пунктида мавжуд электр қурилмалари тепловизор кўригидан ўтказилди. Аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилди.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган суратларда “Бухоро магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан ўтказилган назорат кўриги жараёнлари акс эттирилган.

Маълумот ўрнида: мутахассислари юқори кучланишли подстанцияларга ўрнатилган трансформаторларининг ёғ сатҳи меъёри, совитиш тизими созлиги ва бошқа меъёрий кўрсаткичларини назоратга олиш бўйича тегишли амалиётларни бажаришмоқда. Бундан ташқари, магистар электр тармоқларининг контакт бирикмалари тепловизор кўригидан ўтказилиб, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилмоқда.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «БУХОРО МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлинг

  t.me/BuxoroMET_Axborot