Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Магистрал электр тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2023 йил 9 ноябрдаги ПҚ-363-сонли қарорига асосан “Магистрал электр тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш” инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Мазкур лойиҳа “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан Осиё тараққиёт банки молиявий кўмаги билан амалга оширилмоқда ҳамда мамлакат энергетика инфратузилмасини модернизация қилиш, самарадорлигини ошириш ва энергия таъминотининг барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.
Шунингдек, лойиҳа доирасида 6 та вилоятда 12 та 220 ва 110 кВ электр узатиш тармоқлари янгисига алмаштирилиши, 4 та подстанцияларнинг қувватлари оширилиши ҳамда модернизация ва реконструкция қилиниши белгиланган.
Лойиҳа доирасида ОТБ талабларига мувофиқ қуйидаги ижтиомий ҳужжатлар ишлаб чиқилди:
Навоий вилояти, Зарафшон шаҳридаги 220 кВ “Зарафшон” подстанциясини модернизация ва реконструкция қилиш учун ижтимоий аудит ҳисоботи.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати