⚡️ «Хоразм магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан Подстанциялар ва изоляция-синов хизмати ходимлари учун техника хавфсизлиги бўйича малака ошириш ўқув машғулотлари ташкил этилди.
Ўқитиш жараёнларида ходимларга ишлаб чиқариш жараёнидаги хавфсизлик қоидалари, фавқулодда ҳолатларда ҳаракатланиш тартиби, шунингдек, замонавий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш бўйича назарий ва амалий билимлар берилди.
⇒ Мақсад — ходимларнинг касбий тайёргарлигини ошириш, меҳнат муҳофазаси ва электр хавфсизлиги талабларига қатъий амал қилишни таъминлашдир.
Маълумот ўрнида: Таълим-тарбия масканларида энергетика соҳасига оид дастлабки тушунчаларни шакллантириш, истеъмол маданиятини юклалтириш, ўқувчи-талабаларга энергетика соҳасига оид ислоҳотлар ва бу мураккаб жараёнда эришилган ютуқлар, мавжуд камчиликлар, истиқболдаги режалар билан бўлишиш мақсадида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти мутахассислари турли ўқув муассасаларида “маҳорат дарслари” ўтиб келмоқда. Акциядорлик жамияти расмий веб-сайтида “Тармоқ илмий-техник кенгаши” деб номланган махсус рукн ташкил этилган бўлиб, унда шу йўналишдаги хабар ва янгиликлар эълон қилиб борилади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
«ХОРАЗМ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ