2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
“Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади
  • 15.08.2025
  • 69

Жорий йилнинг 22-23 август кунлари Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Бу ҳақда 2025 йил 13 август куни Вазирлар Маҳкамасининг 516-сонли  фармойиши қабул қилинди.

Фармойишга кўра, бутун Ўзбекистонда Мустақиллик байрами муносабати билан “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида жорий йилнинг 22-23-август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Ҳашардан кўзланган мақсад — маҳаллалар, аҳоли тураржойлари, хиёбонлар, истироҳат боғлари, зиёратгоҳлар ва қабристонлар ва бошқа жойларни ободонлаштиришдан иборат. 

⚡️ Барча соҳа ташкилотлари ҳам умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этиб, энергетика объектларида ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш ишлари билан шуғулланишади.

Эслатиб ўтамиз, умумхалқ хайрия ҳашари кейинги ҳафтанинг жума ва шанба кунларига тўғри келмоқда.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati