2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ: Диққат, эълон! 2025 йил 18 август куни 35 /10 кВ кучланишли «У. Бобомуродов» подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилади
  • 16.08.2025
  • 15

2025–2026 йил куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни узлуксиз электр таъминоти билан таъминлаш, электр ускуна ва қурилмалар ишончлилигини ошириш мақсадида “Сурхондарё МЭТ” филиали томонидан 35 /10 кВ кучланишли «У. Бобомуродов» подстанциясидан чиқувчи Л-Бобомуродов-Давр-35 кВ кучланишли ҳаво тармоғида аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Таъмирлаш жараёнида қуйидаги ишлар бажарилади:

❇️ Ҳаво тармоғининг изоляторига ва уларга тегишли қурилмалар техник кўрикдан ўтказилади;

❇️ Ҳаво тармоқлари техник кўрикдан ўтказилиб, тармоқдаги қаршилик юқори бўлганлиги сабабли, юқори кучланишли тармоқ хизмати ходимлари томонидан таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади;

⚙️ Ушбу чора-тадбирлар электр энергиясининг узлуксиз ва хавфсиз узатилишини таъминлашга хизмат қилади ҳамда истеъмолчиларга сифатли электр таъминотини етказиб бериш имконини оширади.

⏰ Иш вақти: 08:00 дан 13:00 гача. 

Жорий таъмирлаш ишларини олиб бориш вақтида; «Қорасув» , «Такия» , «Хомкон», «Гулобод» , «Заробод» , «Наврўз» ва «Янгиобод» маҳаллаларда вақтинча  Истеъмолчилар электр таъминотидан узилишлар бўлиши мумкин.

⚡️ Истеъмолчилардан вақтинча ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️“Сурхондарё магистрал электр тармоқлари” АЖ

филиали каналига обуна бўлинг! 

 ⇒http://t.me/SurxondaryoMET_Axborot