Наманган шаҳрида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида вазирлик, идора ва ташкилотларнинг қуйи тизимлари ходимлари ўртасида ўтказилаётган спорт мусобақаларининг вилоят босқичи бошланди.
Мазкур мусобақаларда корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ходимлар бир қатор спорт турларида ўз маҳоратларини синовдан ўтказмоқдалар.
Навбатдаги беллашувларда “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали ходимлари ҳам фаол иштирок этиб якунда мини футбол бўйича фахрли 3-ўринни қўлга киритишди.
☄️ Беллашувлар жорий йил давомида барча ҳудудларда ўтказилиб келинаётган мусобақаларнинг мантиқий давоми бўлиб, ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда жамоавий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«O‘zbekiston MET» AJ Axborot xizmati
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ "NAMANGAN MAGISTRAL ELEKTR TARMOQLARI" FILIALI
kanaliga obuna bo‘ling