Электр энергиясини узлуксиз ва хавфсиз етказиб бериш ҳамда электр узатиш тизимларининг ишончлилигини таъминлаш мақсадида “Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали балансида бўлган 110/35/10 кВ кучланишга эга «Наврўз» подстанциясида тепловизор ёрдамида профилактик техник кўрик ишлари амалга оширилди.
⚡️Ушбу тадбирнинг асосий мақсади — электр қурилмаларидаги эҳтимолий қизиш нуқталарини аниқлаш, уларнинг носоз ҳолга келишининг олдини олиш ва авариявий ҳолатлар юзага келмаслигини таъминлашдир.
Техник кўрик давомида юқори аниқликдаги тепловизор мосламаси орқали трансформатор ускуналари, кучланиш ажратгичлари, куч трансформаторлари, ток ўлчагичлар ва бошқа муҳим элементларнинг ҳарорат кўрсаткичлари таҳлил қилинди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, тепловизор ёрдамида ўтказиладиган бундай текширувлар — носозликларни илк босқичида аниқлаш, хизмат муддати давомида технологик ускуналарнинг бардошлилигини таъминлаш ва авариявий тўхталишларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.
“Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали томонидан бундай техник кўриклар йил давомида режа асосида доимий равишда ташкил этиб келинмоқда. Бунда замонавий диагностика воситаларидан самарали фойдаланиш орқали мавжуд энергия инфратузилмасининг ишончлилиги ва самарадорлигини янада оширишга хизмат қилмоқда.
• Мавжуд техник хизматлар натижасида «Наврўз» подстанцияси ва унга уланадиган электр тармоқларининг ҳолати барқарор деб баҳоланди. Айни пайтда аниқланган камчиликлар бартараф этилди ва кейинги ишлаш жараёни учун зарур тавсиялар ишлаб чиқилди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлиш учун ⇒ t.me/SirdaryoMET_Axborot