“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан 220/110/10 кВ кучланишли «Сардор» подстанциясидан чиқувчи 110 кВ «ЛСП» ҳаво тармоғи «Паррандачи» шаҳобчасининг 2-таянч устунида таъмирлаш-созлаш ишлари бажарилди. Жорий таъмирлаш ишларида мутахассислар металл конструкцияли устунларни мустаҳкамлаш ишларини бажариб, шикастланган тармоқ элементлари — изоляторларни янгиларига алмаштиришди.
⚡️Таъмирлаш ишлари истеъмолчиларга ноқулайлик туғдирмасдан, хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этган ҳолатда амалга оширилди.
❗️Маълумот ўрнида: Электр қурилмаларига ўз вақтида сифатли ва тўғри хизмат кўрсатиш — электр энергиясини генерация (ишлаб чиқариш) жараёнидан тақсимловчи қурилмаларга етказиб бериш барқарорлигини таъминлашда, яъни носозликлар ва узилишларни олдини олишда муҳим омил ҳисобланади.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ "НАМАНГАН МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ
каналига обуна бўлинг