2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Касаба уюшмаси
Янги ўқув йили бошланиши муносабати билан ишчи-ходимларнинг фарзандларига ўқув қуроллари берилди
  • 18.08.2025
  • 14

! Янги ўқув йилига илиқ туҳфа

“Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиали жамоаси йиллар давомида давом этиб келаётган эзгу анъанани яна бир бор давом эттирди.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 34 йиллиги ҳамда Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги байрамлари муносабати билан филиал касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ходимларнинг фарзандларига янги ўқув йилини юқори кайфиятда бошлашлари учун 334 та мактаб сумкаси ва ўқув қуроллари тарқатилди.

✨Ушбу ташаббус нафақат фарзандлар қалбида қувонч уйғотди, балки ота-оналарга ҳам эътибор ва ғамхўрлик рамзи бўлди.

✍️ “Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиали касаба уюшмаси қўмитаси 

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati  

❗️ «САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлиш учун

⇒  t.me/SamarqandMET_Axborot