2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада   arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ: 35/6 кВ кучланишли «Шўр» подстанциясида таъмирлаш ишлари бажарилди
  • 20.08.2025
  • 11

"Самарқанд магистрал электр тармоқлари" филиали мутахассислари томонидан 35/6 кВ кучланишли «Шўр» подстанциясининг Т-1 трансформатори режали жорий таъмирдан ўтказилмоқда.

Таъмирлаш ишлари давомида ускуна барқарор ва ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида зарур техник чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

☄️ Бундан ташқари, Филиал мутахассислари юқори кучланишли подстанцияларга ўрнатилган трансформаторларининг ёғ сатҳи меъёри, совитиш тизими созлиги ва бошқа меъёрий кўрсаткичларини назоратга олиш бўйича тегишли амалиётларни бажаришмоқда. Шунингдек, электр узатиш тармоқларининг контакт бирикмалари тепловизор кўригидан ўтказилиб, чақмоққайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилмоқда.

Маълумот ўрнида: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини магистрал электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанциялар орқали тақсимловчи тармоқларга узатиш (транспортировка), шунингдек, электр энергияси давлатлараро транзити билан  шуғулланади.

FacebookInstagramYouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati  

❗️ «САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлиш учун

⇒  t.me/SamarqandMET_Axborot